730 likes | 2.07k Views
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика Маркази “БОЛАЖОН” (ТАЯНЧ ДАСТУРИ) Тошкент -2010. Такомиллаштирилган МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ- 2008 йил
E N D
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиМактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика Маркази “БОЛАЖОН” (ТАЯНЧ ДАСТУРИ) Тошкент -2010
Такомиллаштирилган МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ- 2008 йил 28- сентябрда ХТВ ҳайъат йиғилишининг 10/4 қарори билан тасдиқланди. Бу Давлат талабларини амалиётга жорий этиш зарурати “БОЛАЖОН” таянч дастурини ишлаб чиқишга сабаб бўлди.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Ушбу дастурнинг муқаддима қисмида таълим-тарбия мақсад, вазифаларига мос бола шахсини жисмоний ривожлантириш, нутқ ва тафаккурини ўстириш, маънавий шакллантириш ва уларни мактабга тайёрлаш мақсадлари ёритилган.
“Болажон” таянч дастури • Янги такомиллаштирилган дастурнинг мақсад, вазифаси бугунги Давлат ва жамият бошқарувининг эркинлашуви шароитида, фуқаролик жамиятининг бўлғуси шахсларини баркамол қилиб камолга етказишга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш, амалдаги “Учинчи мингйилликнинг боласи” таянч дастурининг самарали мазмун-моҳиятини сақлаб қолган ҳолда, мактабгача ёшдаги болаларни янги Давлат талаблари асосида тарбиялашга қаратилган. • Дастур мазмуни болаларда илк бора миллий ўзликни англаш туйғусини шакллантириш, миллий урф-одатлар, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиромни кучайтириш мақсадини кўзда тутади. • Ушбу дастур Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказган уч босқичлик тажриба-валидация синовларидан самарали ўтган.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Таянч дастур тўплам шаклида чоп этилган бўлиб, унга «Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаси тўғрисида”ги Низомлар, “Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган Давлат талаблари” каби меъёрий ҳужжатлар ҳам киритилган.
“Болажон” таянч дастури • Бугунги кунда мактабгача таълим соҳасининг барча йўналишлари ушбу меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги ва улар ХТВнинг электрон сайтларида ёритилганлиги боис, янги тайёрланган такомиллаштирилган нашрга ушбу ҳужжатлар киритилмади.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Амалдаги дастур меъёрий ҳужжатлар билан биргаликда • 5 босма табоқ ҳажмда нашр этилган.
“Болажон” таянч дастури • Янги таянч дастур яхлит ҳолатда, тўлдириш ва қўшимчалар билан айнан 12 босма табоқни ташкил этади.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Дастурда таълим-тарбия мазмуни 3 йўналиш 6 босқичда амалиётга тавсия этилган: • Болаларни жисмоний ривожлантириш; • Нутқ ва тафаккурни ривожлантириш; • Маънавий-маданий етуклик.
“Болажон” таянч дастури • Янги таомиллаштирилган таянч дастури мактабгача ёшдаги болаларга4 йўналиш 3 босқичда таълим-тарбия бериш мақсадини кўзда тутган: • 1.Жисмоний ривожлантириш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена; • 2. Ижтимоий-ҳиссий ривожлантириш; • 3. Нутқ, ўқиш, саводга тайёргарлик; • 4. Билиш жараёни, атроф-олам тўғрисидаги билимларга эга бўлиш ва уни англаш
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Унда 0-7 ёшгача бўлган ривожланиш босқичи • - чақалоқлик (1 ёшгача) • илк (2 ёш) • кичик (3 ёш) • ўрта (4 ёш) • катта(5 ёш) • мактабга тайёрлов(6-7 ёш) даврларга бўлиб кўрсатилган.
“Болажон” таянч дастури • Замонавий педагогик-психологик тадқиқотлар уч ёшгача бўлган давр, уч ёшдан беш ёшгача ва беш ёшдан етти ёшгача бўлган болалар психик ва ёш хусусиятига кўра бир-бирига яқинлигини илмий асослаган. Таҳлилларга таяниб, янги дастурда туғилгандан 24 ойгача бўлган ривожланиш даврлари (илк ёш) ойлар кесимида, I кичик (2-3 ёш), II кичик (3-4 ёш), ўрта (4-5 ёш), катта (5-6 ёш), мактабга тайёрлов (6-7 ёш) қилиб белгиланди. • Туғилгандан етти ёшгача бўлган даврларнинг хусусиятлари тавсифи ҳар бир ёш давр таълим-тарбиясига қўйиладиган талаблар ёритилган бандлар бошига жойлаштирилди. Бу дастурдан фойдаланишда ҳар бир ёш давр, унинг ўзига хос хусусиятларига тааллуқли маълумотлар билан яхлит бир бандда танишиб чиқиш имконини беради
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Дастурда таълимнинг биринчи жисмоний ривожлантириш йўналишида болаларнинг ёш даврига кўра ўйинлар ва умумривожлантирувчи машқлар мужассам ва аралаш ҳолда ёритилган: • Бадантарбия; • Умумривожлантирувчи машқлар; • Миллий ҳаракатли ўйинларни ўз ичига олган.
“Болажон” таянч дастури • Янги дастурда Жисмоний ривожланиш, саломатлик, маданий-гигиеник малакалар йўналиши бўйича асосий ҳаракатлар алоҳида ёритилди ва улар қуйидагича тартибланди: • Асосий ҳаракатларга доир машқлар; (Юриш, югуриш, сакраш, думалатиш, ирғитиш, илиб олиш, эмаклаш, тирмашиш, мувозанатни сақлаш, велосипед ҳайдаш); • .
“Болажон” таянч дастури • Умумривожлантирувчи машқларга оид: (Йирик моторикани ривожлантириш, майда қўл моторикасини ривожлантириш, сенсомоторикани ривожлантириш бўлимлари алоҳида ёритилди. (“Сенсомоторика” – сенсо ва мотор сўзларининг биргаликдаги ифодаси бўлиб, лотинча “сensus” - сезиш, “motor” - ҳаракат, биргаликда нозик ҳаракатларни сезиш маъносида қўлланади) • Оёқ учун машқлар; • Гавда учун ривожлантирувчи машқлар; • Чиниқтириш ва соғломлаштириш; • Эрталабки бадантарбия; • Сафланиш ва қайта сафланиш; • Спорт машқлари; • Рақс машқлари; • Ҳаракатли ўйинлар
“Болажон” таянч дастури • Янги дастурда таълимий, воқеабанд-ижроли, ҳаракатли, театрлаштирилган ўйин фаолиятларини ҳар бир ёш босқичи учун алоҳида “Ўйин” бандида мустақил баён этиш кўзда тутилган. • Маданий-гигиеник малакалар алоҳида банларда ёритилган: • Тахминий кун тартиби; • Ухлаш гигиенаси; • Шахсий гигиена; • Овқатланиш гигиенаси; • Маданий-гигиеник кўникмаларни эгаллаш ва ўз-ўзига хизмат қилиш; • Ўзига хос гигиена; • Шикастланишнинг олдини олиш бандлари.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Дастурда ижтимоий-ҳиссий ривожланиш масалалари қисман ёритилган.
“Болажон” таянч дастури • Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш вазифаси мустақил йўналиш сифатида дастурга илк бор киритилди. Унинг мақсади болада миллий ўзликни англаш, ўзи ва ўзгалар шахсини ҳурмат қилиш, ҳис-туйғуларни ифодалаш, катталар ва тенгдошлари билан мулоқотда миллий қадриятларимизга хос муомала одобига таянишни тарбиялашдир. • Бу боланинг ижтимоий ҳаётга мослашуви билан боғлиқ бўлиб, бўлғуси баркамол шахс эга бўлиши зарур бўлган фазилатларни тарбиялашда пойдевор бўлиб хизмат қилади.
“Болажон” таянч дастури • Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш йўналиши: • Ижтимоий ривожлантириш; (Катталар ва тенгдошлари билан мулоқот) • Ҳиссий ривожланиш (Боланинг “Мен” концепцияси ва ҳис-туйғуларини ифодалаши)ни ўз ичига олган.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Нутқ ўстириш ва тафаккурни ривожлантириш йўналиши болалар нутқини ўстириш, теварак-атрофни кузатиш, ўсимлик ва ҳайвонот олами тўғрисидаги билимларини ошириш, фазовий тасаввур ва математик билимлар бериш мақсадини кўзда тутади. Дастурнинг бу қисми қуйидагиларни ўз ичига олади: • Нутқ ўстириш; • Теварак-атроф билан таништириш; • Табиат билан таништириш; • Математик тушунчаларни шакллантириш
“Болажон” таянч дастури • Янги дастурда Нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш йўналиши алоҳида, кенг очиб берилган. Улар қуйидагича тартибланган: • Нутқ; (Унинг экспрессив ва импрессив мулоқот турлари); • Ўқиш ва саводга тайёрлаш: • Бадиий адабиёт билан таништириш. • Бунда илк бора болани ҳарфлар билан таништириш, бўғинлаб ўқиш ва ўз исмини босма ҳарфларда ёзиш вазифаси киритилган.
“Учинчи минг йилликнинг боласи” таянч дастури • Дастурнинг учинчи Маънан ривожлантириш йўналишида болаларни: • Бадиий адабиёт билан таништириш; • Мусиқа; • Тасвирий фаолият; • Меҳнатга ўргатиш вазифалари киритилган
“Болажон” таянч дастури • 4. Билиш жараёни, атроф-олам тўғрисидаги билимга эга бўлишва уни англаш йўналишига қуйидагилар: • Элементар математик тасаввурлар (Сон ва саноқ, катталик, геометрик шакллар, теварак атрофда мўлжал олиш, вақтни чамалаш, қуриш-ясаш, таълимий ўйин ва машқлар); • Атроф-олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш (Она Ватан ва теварак атроф, буюк сиймолар, катталар меҳнати, транспорт воситаси, буюмлар ҳақида билимлар, жонли ва жонсиз табиат, ер курраси тўғрисида тасаввур); • Тасвирий фаолият; • Мусиқа; • Ўйин фаолияти (Таълимий, ҳаракатли, воқеабанд-ижроли, театрлаштирилган ўйинлар) кенг ёритилган.
Хулоса: • 1. Янги такомиллаштирилган дастур тузилиши жиҳатидан тарбиячига кундалик таълим-тарбия ишларини режалаштиришда бир қатор афзалликлар яратади (Матн лўнда, аниқ, алоҳида йўналишлар бўйича берилган); • 2. Замонавий педагогик-психологик терминлардан фойдаланилган (М-н, “Экспрессив” сўзи - лотинча “ифодаланганлик” маъносини англатиб, ўз ҳис-туйғуларини нутқ орқали ифодалаш малакаларига эга бўлиш, “Импрессив” – ўзгалар нутқини эшитиш ва эшитилган нутқни тушуниш малакаларига эга бўлишни билдиради.)
Хулоса: • 3. Барча вазифалар бола шахсини бевосита тарбиялашга қаратилган; • 4. Миллий руҳ ва маънавиятга алоҳида урғу берилган; • 5. Дастур таълимий ўйинлар мажмуи билан бойитилган; • 6. Боланинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тасвирий фаолият ва мусиқа бўлимлари кенг ёритилган; • 7. Дастурда умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфлари учун жорий этилган Давлат таълим стандартлари ўртасида узвийлик тамойилларига алоҳида аҳамият берилган.
Ушбу дастур “Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилди. • Дастурда илк ёшдан 6-7 ёшгача бўлган болаларни жисмоний, ижтимоий- ҳиссий, нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш, ақлий ривожлантириш бўйича педагогик вазифалар асосида ҳар бир ёш гуруҳ болалари ўқув йили охирига келиб эгаллашлари лозим бўлган билим, малакаларнинг зарурий ҳажми берилган. • Дастур мактабгача таълим муассасалари педагоглари, ота-оналар, болалар тарбияси билан қизиқувчи барча мутахассис ва методистларга мўлжалланган
“Болажон” дастурининг мақсади • “Мактабгача ёшдагиболалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”нинг бажарилишига эришишдан, яъни мактабга жисмонан соғлом, ақлан ва маънан етук, жамиятнинг турли аъзолари билан мулоқотда бўла оладиган, борлиқни аниқ идрок этадиган, ҳаётга ижтимоий жиҳатдан мослашувчи, умуммиллий қадриятларимизни қадрлайдиган, шунингдек, мустақил ва онгли яшайдиган болани тайёрлашдан иборат.
Дастурнинг вазифаси • Болаларни жисмоний, ақлий ҳамда ижтимоий-ҳиссий жиҳатдан камол топтириш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш; болаларнинг эркин фикрлаш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, аҳлоқий ва маънавий жиҳатдан баркамол, шунингдек, келажакда мустақил ва онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Дастурда болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш даври шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлинади: • Гўдаклик (1 ёшгача) • - Илк ёш (1-2 ёш) • - Илк ёш (2-3 ёш) • - Кичик ёш (3-4 ёш) • - Ўрта ёш (4-5 ёш) • - Катта ёш (5-6 ёш) • - Мактабга тайёрлов даври (6-7 ёш)
Дастурнинг тузилмаси • 1.Болаларнинг ривожланиш хусусиятлари • 2.Жисмоний ривожланиш • 3.Машғулотлар жадвали (ҳафталик, ойлик, 1-ярим, 2-ярим йиллик ва • жами ) • 4.Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш • 5.Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик • 6.Билиш жараёни: атроф олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш
Фойдаланилган адабиётлар (139-140 бетларда) Машғулотлар мавзули-тақвим режаси берилган: Илк ёш гуруҳ (2-3 ёш) Кичик гуруҳ (3-4 ёш) Ўрта гуруҳ (4-5 ёш) Катта гуруҳ (5-6 ёш) Мактабга тайёрлов гуруҳ (6-7 ёш)
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ ва “БОЛАЖОН” ТАЯНЧ ДАСТУРИ
Қўл ва елка учун машқлар Эмаклаш ва тирмашиш Гавда учун машқлар Велосипед ҳайдаш Мувозанат сақлаш Сафланиш ва қайта сафланиш Сакраш Оёқ учун машқлар Югуриш Жисмоний ривожланиш Умумривожлантирувчи машқлар Ҳаракатли ўйинлар Юриш Болаларни жисмоний ривожлантириш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена Спорт машқлари Рақс машқлари Соғломлаштириш ишлари Тахминий кун тартиби Гигиена ва ўз-ўзига хизмат Чиниқтириш ва соғломлаштиришг Қоматни тўғри тутиш Ухлаш гигиенаси Маданий-гигиеник кўникмаларни эгаллаш ва ўз-ўзига хизмат Овқатланиш гигиенаси Эрталабки бадантарбия Чиниқтириш Шахсий гигиена Ҳаракатлантирувчи тартиб Шикастланишнинг олдини олиш Ирғитиш
Катталар билан мулоқот Ижтимоний ривожланиш Тенгдошлар билан мулоқот Болаларни ижтимоий-ҳиссий ривожлантириш Ҳиссий ифодалаш “Мен” концепцияси Ҳиссий ривожланиш Болалар жамоасида
Боғланишли нутқни шакллантириш Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш Ўқиш ва саводга тайёргарлик Болаларнинг нутқи, ўқиш ва саводга тайёргарлиги Товуш маданиятини шакллантириш Бадиий адабиёт билан таништириш Луғат иши
Теварак- атрофда мўлжал олиш Она Ватан ва атроф олам Буюк сиймолар Геометрик шакллар Вақтни чамалаш Катталар меҳнати Атроф олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш Қуриш-ясаш Катталик Элементар математик билим ва кўникмалар Транспорт воситалари Сон ва саноқ Билиш жараёни, атроф олам тўғрисидаги билимга эга бўлиш ва уни англаш Устки кийимлар Буюмлар ҳақида Жонсиз табиат Бола ўз танасининг қисмларини ўрганади Ўсимликлар дунёси Жонли ва жонсиз табиат, ер курраси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш Тасвирий фаолият Мусиқий ритмик ҳаракатлар Мусиқа тинглаш Ҳайвонот дунёси Пластилин (лой) билан ишлаш Болалар чолғу асбоблари билан таништириш Рақс Расм чизиш Қуриш-ясаш Қўшиқ айтиш Мусиқий таълимий ўйин Безакли расмлар Аппликация Мусиқага оид маълумотлар 4-5 ёшли болалар билан ўтказиладиган эрталиклар
Тузувчи муаллифлар: • С.С. Мирджалилова • М.Ш. Расулева, п.ф.н., доцент (илк ёш) • Д.Шарипова, п.ф.д., профессор (ўз-ўзигахизмат ва гигиена) • З. Ибрагимова, ф.ф.н. (бадиий адабиёт) • Т.Л.Чаброва, п.ф.н. (тасвирий фаолият) • М.Файзуллаева (нутқўстириш) • М.Рустамова (жисмоний ривожланиш) • З. Раҳимова(ўз-ўзигахизмат ва гигиена) • Д. Муҳитдинова (табиат билан таништириш) • З. Раҳмонқулова (элеметар математик билим ва кўникмалар) • К.Низомова (ижтимоий-ҳиссий ривожланиш) • М.Нурматова (тасвирий фаолият) • С. Абдуллаева (ўйин фаолияти) • Д. Тошмуҳамедова (мусиқа)
Эътиборингиз учун раҳмат!